5 декабрь (2017 йил)

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низом (http://lex.uz/docs/3448292) тасдиқланган, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот канали.

- Низомга кўра, муҳтожлар тоифасига қуйидагилар киради:
- 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;
- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
- сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
- ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар;
- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
- одам савдоси қурбонлари.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM