Ҳоким мактаб ўқувчилари билан учрашди

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов ва сектор раҳбарлари тумандаги 7-умумтаълим мактабида жойлашган 867 сайлов участкасида сайлов жараёнларининг бориши билан танишди.
Шундан сўнг ҳоким ўқувчиларга дарс ўтди.
Саноқли кунлардан кейин Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганига 27 йил тўлади. Туман ҳокими ўқувчиларга ушбу сананинг мамлакатимиз тараққиятида нечоғлик муҳим ўринга эга эканлигини тушунтирди. Бош Қумусимиз ҳар бир фуқаронинг эркин фикрлаши, ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлашини таъкидлади. Ўқувчиларнинг саволларига жавоб берди.
Шунингдек, мактабда ўқитувчи-ёшлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM