Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан  тумандаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни туман ҳокими Носир Мавлонов кириш сўзи билан очиб бериб, йиғилганларни байрам билан қутлади.

Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Бу эса энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир.

Тадбир доирасида мактаб ўқувчиларининг турли чиқишлари намойиш этилди. Таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтарингки кайфият улашди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM