Тинчлигимиз асоси

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
Сана муносабати билан туман ҳокими Н. Мавлонов ва сектор раҳбарлари тумандаги Саҳоват маҳалласида истиқомад қиладиган Аҳад бобо Очилов хонадонида бўлди. Унинг ҳолидан хабар олди.
96 ёшни қарши олган Аҳад бобо урушнинг қонли кунларини кўриб, бугун соғ-саломат набиралари бағрида умр гузаронлик қилмоқда. Учрашувда ўша даврларнинг машаққати ҳақида суҳбатлашилди. Туман ҳокими Аҳад бобонинг жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатгани, Ватанимиз, халқимиз озодлиги учун босиб ўтган улуғ йўли ҳар бир инсон учун ибрат мактаби эканини таъкидлади. Байрам билан қутлаб, эсдалик совғалари топширди.
Дастурхон олдида юртимизга тинчлик-омонлик тилаб, дуога қўл очилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM