Шурбоича маҳалласининг ички кўчалари асфальт бўлди

Фуқароларнинг мурожаати асосида ушбу маҳалланинг ички кўчалари туман ҳокимлиги томонидан ўрганилди. Аниқланган муаммолар ечими устидан назорат ўрнатилди.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига мазкур маҳалладаги йўлларни таъмирлаш топширилди.
Бугун маҳала аҳли олиб борилган ишлардан мамнун. Сабаби оғир аҳволга келиб қолган 210 метр йўлга асфальт ётқизилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM