Хорижда ишлаётганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Департамент қайта ташкил этилди 

“Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5903-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Департаментга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Жумладан, Департамент миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.

Фармонга мувофиқ, бир қатор вазирлик ва идоралар марказий аппарати тузилмасида ходимлар умумий чекланган сони доирасида Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалар ташкил этилади. Ҳуқуқий ахборот

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM