Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

 18.01.2020 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ:
Аюпов Шавкат Абдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори
Баситханова Эльмира Иркиновна - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси
Рафиқов Кудратулла Мирсагатович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари
Саидов Сирожиддин Салохович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Сайфуллаев  Бахтиёр - Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори
Санакулов Кувандик - “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори
Сафоев Содиқ Солихович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси
Турдиев Содиқжон - Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
Худайбергенов Турсинхан Айдарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Юлдашев Бехзод Садикович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев