2019 йилда 4117 та корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтди

Туман статистика бўлими хабарига кўра, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг сони 4117 тани ташкил этган. Шундан 2839 та корхона ва ташкилот бугунги кунда ўз фаолият юритмоқда.

Ушбу корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми, яъни, 905 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида, 555 таси савдо соҳасида, 532 таси саноат соҳасида, 114 таси қурилиш соҳасида, 167 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 70 таси ташиш ва сақлаш соҳасида фаолиятини бошлаган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 43 та, ахборот ва алоқа соҳасида 18 та ҳамда 435 та бошқа соҳаларда иш олиб бораётган корхона ва ташкилотлар рўйхати шакллантирилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM