Қонунчилик палатаси депутати кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Аслонов  Самарқанд туманидаги Оқмасжид, Кулба, Навбаҳор маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳолидан хабар олди.

Жумладан, хорижга ишга кетишга кўмак сўраган Оқмасжид маҳалласида яшовчи Ҳасан Раҳимовнинг оилавий шароити ўрганилди. Ҳасан Раҳимов  ҳозир ишсиз эмас. У ҳуддуддаги сомсахонада ишлаб, кунига 100 минг сўмга яқин пул топади. Бундан ташқари, қўшимча даромад топиши учун 6 сотих ери бор.

Депутат Ҳасан Раҳимовга хорижга бормасдан, шу ерда ҳам ишлаб яхши даромад топиш мумкинлигини тушунтирди. Томорқадан унумли фойдаланиш, иссиқхона ташкил этиш бўйича маслаҳатлар бериб, кредит олишда кўмаклашишини айтди.

Zarnews.uz хабарига кўра, Кулба маҳалласида яшовчи Маъруф Ҳотамов, Соҳиб Ҳотамов, Навбаҳор маҳаллалик Нигора Мустафоева, болаликдан 1 гуруҳ ногирони Қудратой Абулхаироваларнинг ижтимоий аҳволи ҳам ўрганилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

- 4 хўжалик битта хонадонда яшаймиз, - дейди -деди Нигора Мустафоева. - Ҳозирги шароитда болалар учун ажратилган нафақа пули мен учун жуда зарур. Шу бўйича А.Аслановга мурожаат қилдим. У маҳалла билан келишув асосида менга ёрдам беришини айтди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши матбуот хизмати котиби.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM