Самарқанд тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд тумани ҳокимлиги биносида туман фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими, Носир Мамарасулович олиб борди.
Йиғилишда Самарқанд тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва ўринбосарларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Унда Мардонов Саид Собирович туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тасдиқланди.
Саид Мардонов бугунги кунга қадар туман ҳокимлиги девонхона етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган.
Депутатлар шунингдек, Рафиева Зулфия Тўхтамишевнани туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқлади.
Зулфия Рафиева 2018 йилдан бугунги кунгача Самарқанд тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Бўлим бошлиғининг яна бир ўринбосари лавозимига Халиков Уктам Салимович номзоди кўриб чиқилди.
2019 йилдан бугунги кунгача Самарқанд тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Айни кундан бошлаб янги бўлим бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб боради.
Шунингдек, Набиев Муйинжон Хамитович бўлим бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайдиган бўлди.
Муинжон Набиев 2017 йилдан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM