Туманда кўчма савдо дўконлари фаолияти кенгаяди

Карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва уни реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаслиги, қўшимча имтиёзлар берилиши, шу билан бирга аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилаётгани барчага маълум. Самарқанд туманида бу борадаги ишлар қай тартибда олиб борилмоқда?

Ушбу саволга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари тумандаги “Гулобод нон” масъулияти чекланган жамияти ва “Улуғбобо Жавоҳир” оилавий корхоналари фаолияти билан танишиш чоғида ойдинлик киритилди.

Юртимизда карантин эълон қилинган бир даврда туман аҳолиси учун барча шароитларни яратиш, хизмат кўрсатишни маҳаллаларнинг ўзида ташкил этиш, тумандаги савдо корхоналари томонидан кўчма савдо дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Ўрганиш давомида аҳоли хонадони кўп маҳаллалар ҳудудларида ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдо шохобчалари орқали сотиладиган бўлди. Улар аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда харидорларга арзон нархларда етказиб берилади.

Шунингдек, дорихоналарда сотилаётган дори васиталари, тиббий ниқобларнинг нархи барқарорлигини сақлаш юзасидан кенг тушунчалар берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM