Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди

-Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти (Институт) таркибида Математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси ташкил этилади.

-2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат таълим муассасаларида қўлланиладиган математика фани бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда мажбурий тартибда Институтнинг эксперт хулосаси олинади.

- Қарор (https://t.me/huquqiyaxborot/7106) билан математика соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимларни мукофотлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди.

-Мукофот билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланади.

- Мукофот икки йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра учта йўналиш (фундаментал соҳадаги тадқиқотd, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот) бўйича берилади.

-Ҳар бир йўналиш бўйича мукофот совриндорларига 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги пул мукофоти берилади.

- Шунингдек, қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Институтнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Ҳудудий бўлинмалар юридик шахс ҳисобланмайди ва институтнинг таркибидаги илмий бўлинмалари сифатида фаолият юритади.
ҳуқуқий ахборот

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM