Самарқанд шаҳрида 13 майдон бошлаб нималар чекланади?

– Эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кеч 17:00 дан 20:00 гача бўлган автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши чекланади;

– озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан бошқа барча хизмат турлари чекланади;

– озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихона ва деҳқон бозорларига киришда ҳар бир кишининг тана ҳарорати ўлчанади. Бозор ёки савдо мажмуасига кираётганда дез воситалар билан ишлов берилади;

– шаҳарга киришда ўрнатилган 25 та блок постлар фаолияти кучайтирилади. Шаҳарга мақсадсиз кириш ва шаҳар ичида мақсадсиз ва стикерларсиз ҳаракатланиш чекланади;

– шаҳардаги вилоят ва шаҳар ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши назорат қилинади ва бунда бошқарма ва ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилади. Карантин қоидаларига амал қилмаган ташкилот раҳбарини Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади;

– мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқарма, ташкилот ва муассасаларга бегона шахслар киритилмайди. Ҳар бир ташкилотнинг кириш эшигида доимий навбатчилик ташкил этилади. Шунингдек, ҳар бир ташкилот ходимлари корхонага киришида тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекция қилинади.

Айни пайтда шаҳарда СЭС инспекцияси, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва миллий гвардия ходимларидан иборат 10 та мобил назорат гуруҳи ишламоқда. Яна 15 та шундай гуруҳ ташкил қилинади ва кунлик назорат ишлари давом эттирилади, дейилади zarnews.uzда

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM