“Навобод Насили парранда” фермер хўжалигида янги иш ўринлари яратилади

Самарқанд тумани “Гулобод агротехсервис” агрофирмаси худудида “Навобод насили парранда” фермер хўжалиги фаолият юритади. Мазур хўжаликка кластер ташкил қилиш учун 119,9 гектар ер майдони ажратилган.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ушбу корхона фаолияти билан танишди. Фермер хўжалигида тайёрланаётган паррандачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳолатини кўздан кечирди.

Таъкидлаш керакки, Бугунги кунда ўрганиш давомида 21 та контурлардан жами 65,7 гектар ер майдонига замонавий ток шпаллери ўрнатилиб, токзорлар барпо қилинган. Шундан 17,4 гектар ток қатор орасига экинлар экилган.  Жумладан, 13,4 гектар памидор, 2 гектар кабачки, 2 гектар булғор қалампири, 0,20 гектар ток кўчатлари  экилган.

“Навобод Насили парранда” фермер хўжалигида 152 та мавсумий ва доимий иш ўринлари яратилган. Раҳбарлар бу борада янги иш ўринлари яратишга оид масалаларни кўриб чиқди.

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM