Оҳалик Муҳайё Ҳалиловага тикув машинаси берилди

Фуқароларнинг дард-у ташвишлари, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаш ва тезкорлик билан ҳал этишга, уларга ечим топишга бугун ҳар бир раҳбар жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари, тадбиркорлар томонидан туманда истиқомад қилаётган, кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқароларга ҳолидан хабар олиниб, тикиш машинаси, турли газламалар ва тикувчилик учун зарур бўлган ускуналар топширилаётгани фикримизнинг исботи.

Оҳалик маҳалласида истиқомад қилаётган Муҳайё Ҳалилова ана шундай фуқаролардан бири. У икки нафар фарзанднинг онаси, 2 гуруҳ ногирони. Озми-кўпми қўлидан тикувчилик келади.

- Туман ҳокими тез-тез хабар олиб туради, - дейди М.Ҳалилова. - Оилавий шароитимиз бироз оғир бўлганлиги учун тикув машинаси сўраган эдик. Кўп ўтмай тикув машинасини олиб келиб, ўрнатиб кетишди.  Қизим ҳам 9 синфни битирди. Тикувчиликка қизиқади. Тикув машинаси иш юритиб олишимиз учун туртки бўлди. Қолаверса, бу кўмак турмушимизни бунданда яхши бўлишига сабабчи.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM