Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг туман болажонларига байрам табриги

Бугун - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилар эди. Истроҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланарди. Афсуски пандемия сабаб бу борада айрим чекловлар юзага келди. Шундай бўлса-да, ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч билан нишонланади.

Азиз болажонлар, Худо ҳохласа бу синовдан ҳам муносиб ўтамиз. Юртимизда яна маъданий-маърифий тадбирлар кенг миқёсда нишонланади. Марказий истироҳат боғлари сизларни ҳурсанд қилиш учун ўз бағрини очади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ.

Жажжи болажонлар, беғубор қалб эгалари! Сизларни кириб келган - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокимлиги номидан чин қалбимдан табриклайман. Доимо Ватанимиз келажаги, юртимиз равнақи, оилалар тинчлиги ва бахту саодати учун соғ-саломат бўлинг. Юзингиздан табассум аримасин!

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM