Самарқанд туманида эҳтиёжманд оилаларга газ плита ва тикув машиналари топширилди

Самарқанд туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида бир қатор амалга оишириб келинмоқда.

Бугун туман ҳокими Н.Мавлонов ва сектор раҳбарлари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Самарқанд туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурига асосан, тумандаги 34 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга газ плита ва тикув машиналари ҳамда кир ювиш машиналари топширилди.

Хотин-қизларимиз маиший техникаларга эга бўлиш билан биргаликда, доимий иш билан бандлиги таъминланиб, меҳнат дафтарчаси юритиладиган бўлди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM