Ер сотган фермерга жиноят иши очилди

Бу ҳақда zarnews.uz хабар тарқатди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда қонунчилик ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд тумани бўлими томонидан Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан назорат тадбири ўтказилди.

Инспекция Самарқанд вилояти бошқармасининг маълум қилишича, ўтказилган назорат тадбири давомида, туманнинг “Исломов Исмат узумзорлари” фермер хўжалиги раҳбари К.М. 2017-2020 йиллар давомида фермер хўжалиги ер майдонидан мулкий манфаатдорлик эвазига фуқароларга ноқонуний равишда ер ажратиб берганлиги аниқланган.

Хусусан, фермер хўжалиги раҳбари “Гулистон агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.Н билан ўзаро жиноий тил бириктириб, фермер хўжалиги ҳисобидаги ер майдонининг 333-контуридан Бўзи маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Б.га 0,012 га ер майдонини 10 минг АҚШ долларига, Х.Ф.га 0,06 гектар майдонни 6 минг АҚШ долларига, Г.У.га 0,012 гектарни 11 минг АҚШ долларига ҳамда Е.Ю.га 0,012 гектарни 8 минг АҚШ доллари эвазига сотиб, давлат манфаатларига катта миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Самарқанд вилоят прокуротураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM