Ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экилади

Ҳар йили кузги ғалла экинлари ҳосили йиғиб олингандан кейин ерлар асосий экин ҳосилидан бўшаб қолади. Ушбу ер майдонларини ўз вақтида ишлов бериш ва улардан қишлоқ хўжалик экинлари экиб фойдаланиш бугунги фермерларимизнинг олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Туман ҳокимининг “Гулистон” ММТПда фермерлар билан ўтказган учрашувида айни масалалар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мавжуд ерлардан тўғри фойдаланиш ва бир йилда икки ҳамда уч марта ҳосил олиш имкониятлари мавжуд бўлса-да, ундан етарлича фойдаланмаймиз. Айниқса, кузги ғалла экинларидан бўшаган майдонларни такрорий экин экишга тайёрлаш масаласига етарлича эътибор қаратиш керак.

Маълумки, кузги ғалла экинларининг ҳосили июнь-июль ойларида йиғиштириб олинади. Ғалладан бўшаган ерларга ўз вақтида ишлов бериб, такрорий экинларни экиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM