27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг табрик сўзи

Сиз азиз журналистларни, соҳа фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.

Мен соҳа вакилларини ҳар бир воқеа-ҳодисага теран кўз билан боқиб, уни нафақат халқимиз, балки ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур қила оладиган, ҳар доим дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган кишилар деб биламан.

Халқимиз ҳаётида фаровонликни таъминлашда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган халқпарвар сиёсатни тарғиб этадиган қалам аҳлининг юртимиз тараққиётидаги улуши салмоқли, шарафли хизматлари эса самимий эҳтиромга лойиқ.

Бугун холис ахборотга эҳтиёж ҳар доимгидан ҳам ошиб бормоқда. Мазкур вазиятда зиммангиздаги улкан масъулиятни елкангизга ортиб, улуғлаб, шу касбдан қадр топганингиз ҳам аслида улкан шараф, деб биламан.

Халқимизнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш, жамият ва давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ишларига қўшаёган улкан ҳиссангизни қадрлайман.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM