Самарқандда 2865 нафар фуқаро карантинда

Самарқанд вилоятида яшовчи 517 нафар фуқарода “Covid-19” ташхиси расмий тасдиқланган. Улардан 65 нафари вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида даволанмоқда.

Шу кунларда вилоятда 2865 нафар фуқаро карантинда сақланмоқда. Жумладан, 2702 нафари уй шароитида, 163 нафари даволаш профилактика муассасаларида назоратга олинган.

Карантинга олинган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва карантин ҳолати қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида 1123 нафар ИИБ, 288 нафар Миллий Гвардия, 173 нафар Мудофаа, 46 нафар ФВБ ходимларидан иборат жами 1630 нафар шахсий таркиб жалб қилинди.

Бундан ташқари, вилоятимизда 19297 нафар ўз уйида ва 6597 нафар тиббиёт муассасаларида карантин шароитида сақланаётган жами 25894 нафар фуқаролар карантин ҳисобидан чиқарилди.

Жорий йилнинг 8 июль ҳолатига вилоят Ички ишлар ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилмаган шаҳар ва туманлар фуқароларга нисбатан кун давомида 406 та (мавсум бошидан 56264 та) маъмурий ҳамда 2 та жиноий баённомалар расмийлаштирилди.

Кунлик дезинфекция ишлари ҳамда санитария тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилоят коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штаби

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM