Ҳурматли туманимиз аҳли! Аввало, кириб келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин.

Ушбу байрамда кўпчилик ота-боболарининг қабрларини зиёрат қилишга боради. Ҳар йили бу одат тусига кирган. Республикамизда диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирларни карантин талабларидан келиб чиқиб, вақтинча чеклаш бўйича тегишли тавсиялар берилмоқда.

Карантин чекловлари юмшатилиб, ушбу турдаги маросимлар ва байрам тадбирларига рухсат берилиши билан, жамоатчиликка бу хақда зудлик билан етказилади.

Шу билан бирга, бугунги дориламон кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик сўраб хайрли дуолар қилмоққа барчангиз шошилишингиз табиий. Бу амалларни ҳар бирингиз ўз хонадонингизда, оила аъзоларингиз даврасида адо этишингизга иймонимиз комил.

Ҳар биримиз карантин қоидаларига амал қилайлик.

Самарқанд тумани ҳокимлиги.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM