Ҳурматли тумандошллар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги  ПФ-6038-сонли “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида Самарқанд тумани хокими ва сектор раҳбарлари томонидан халқимизнинг маънавий қадриятларини намоён этган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш ва Қурбон ҳайити байрами арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш белгиланди.

Самарқанд туманида охирги уч ой давомида 74 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ушбу маҳалларда истиқомат қиладиган 2245 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар руйхати шакллантирилган.

 Жумладан:

1-сектор ҳудудида – 419 та оила;

2-сектор ҳудудида – 589 та оила;

3-сектор ҳудудида – 740 та оила;

4-сектор ҳудудида – 497 та оилаларнинг рўйхатлари “Саховат ва кўмак” дастурига киритилган.

 

2020 йил 30-31 июль кунлари бир марталик моддий ёрдам маблағлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга етказилди.

Жумладан:

1-секторда – 88 нафар оила;

2-секторда – 132 нафар оила;

3-секторда – 126 нафар оила;

4-секторда – 99 нафар оилага бир миллион (1.000.000) сўмдан моддий ёрдам маблағлари шахсан сектор раҳбарлари томонидан хонадон эгаларига етказилган.

 

Халқимиз учун шаффофликни таъминлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам ажратилган оилалар рўйхати эьтиборингизга ҳавола қилиб борилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM