Муаммо жойида ечимини топди

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Аловитдин Инагамов “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда туманда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида Самарқанд  туманида бўлди.
Дастлаб, туман 4-сектори ҳудудида истиқомат қилувчи Шамсиева Шоира, Ибрагимов Икром, Шокирова Кубаро, Шукуров Қурбон, Каримова Мохираларнинг холидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шундан сўнг, Кубаро Шокированинг мурожатти ўрганилди. У ишга киришда амалий ёрдам сўради.
Туман 4-сектор раҳбари Фаррух Усмонов ташаббуси билан фуқарога 200 та жўжа ва ем маҳсулотлари етказиб берилиб, мурожаат муаллифининг бандлиги таъминланди. Шунингдек, бошқарма бошлиғи тумандаги “Agromir”   ва “Sam Rin Trid  корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш билан бирга солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, пандемия шароитида ишлаш тартиби хусусида тушунчалар берди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM