Самарқанд туманида 1570 та эҳтиёжманд оиланинг 7394 нафар аъзоларига моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда

Президентимиз томонидан давлат бюджетидан пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг  ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилди.

Мазкур ажратилган пуллар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тумандаги 74 та маҳаллада рўйхати шакллантирилган моддий кўмакка эҳтиёжманд оилалар аъзоларига топширилаяпти.

- Биз оилада уч кишимиз, дейди Миронқул маҳалласи фуқароси Ҳусен Қурбонов. – Бугун Президентимиз томонидан ажратилган моддий ёрдам пулларини сектор аъзолари олиб келиб беришди. Аввало, бундай эътибор учун давлатимиз раҳбари ва сектор раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Пандемия шароитида биз каби фуқароларни қўллаб-қувватлаши эртанги кунга бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлади.

Туманнинг қолган сектор ва маҳаллаларида ҳам моддий ёрдам пуллари тарқатиляпти. Бу бўйича қўшимча маълумотлар берилади.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM