Субсидия бўйича қўшимча аризалар қабул қилинади

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали давромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қавватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган.

2020 йилда тасдиқланган манзилли дастурга асосан Самарқанд туманида 126 нафар фуқарога субсидия тўлаш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 2 август санасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссия томонидан фуқаролардан ариза олиш тўхтатилганлиги бўйича ёзма равишда хат жўнатилган.

Бугунги кунда айрим фуқароларнинг субсидия асосида олинадиган уй-жойларнинг бошланғич тўловларини тўлаш имкониятлари йўқлиги сабабли уларнинг аризаларига асосан рад қилинганлигини инобатга олиб, Давлат хизматлари марказида фуқаролардан қўшимча равишда аризалар қабул қилиниши бошланди.

Самарқанд тумани бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш комиссияси

Image_elon: 
2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM