Фуқаро топиб олган ов қуролини ИИБга топширди

Самарқанд вилояти ҳудудида ўтказилаётган «Тозалаш Антитеррор» ҳамда «Арсенал» тадбирлари доирасида, Самарқанд тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан, фуқаролар ўртасида ўқотар қурол ҳамда ўқ-дориларни сақламаслик юзасидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида, Самарканд туман Чаман маҳалласида яшовчи М. ўзининг яшаш уйи ер тўласини  таъмирлаётган вақтида, эски девор орасидан копга солинган яроқсиз ов куролини топиб олганлигини маълум килиб, ушбу ов куролини ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига топширди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM