Зиёратгоҳлар

Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳи

1. Зиёратгоҳ номи ва манзили: Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳи Самарқанд вилоят, Самарқанд тумани, Хожа Аҳрор Валий маҳалласида жойлашган.   

2. Зиёратгоҳ тарихи: Хожа Аҳрор Валий даҳмаси Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Улуғбек қишлоғида жойлашган меъморий ёдгорликдир. XV асрга мансуб бу даҳма Хожа Аҳрор Валий қабри яқинида жойлашган. Мажмуа турли даврларда бунёд этилган мадраса, масжид, минора ҳамда ҳовуздан иборат. Мадраса тўртбурчак ҳовлисининг атрофи ҳужралар билан ўралган. Масжид биноси синчли, тўғри тўртбурчак тарҳли, ёғоч устун-тўсинли.

Хожа Убайдулла – Хожа Аҳрор 1404 йил март ойида (906 йил рамазон) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига қарашли Боғистон қишлоғида таваллуд топган. Хожа Аҳрор Валий мусулмон оламининг улуғ мутасаввиф донишмандлари орасида ўзига хос мўътабар ўрин тутади. Хожа Аҳрорнинг буюклиги шундаки, унинг табаррук сиймосида исломий фидоийлик, адолатпешалик, инсофу тавфиқ, ғарибпарварлик, фақирлик ва давлатмандлик мужассам эди. Ўз даврининг улуғ мутафаккири, Шунингдек, хассос шоирлари – Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар ҳамда забардаст шоҳ, сухандон шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар Хожа Аҳрорни ўзларининг маънавий пири муршидлари сифатида эҳтиром қилганлар. Унга атаб асарлар битганлар, айни вақтда унинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, тавсифлардилар. Хожа Аҳрор мусулмон оламининг улуғ мутасаввиф донишмандлари қаторидан мўътабар ўрин эгаллайди. У ўзига қадар ўтган мутасаввифлар томонидан илгари сурилган ғояларни эзгу ният билан ўрганади ва тасаввуф тариқатини босқичма-босқич босиб ўтади. У илми зоҳирий ва илми ботиний сир-асрорларини мукаммал ўзлаштиради.

XV асрнинг иккинчи ярмига келиб Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётда Хожа Аҳрор юксак мавқега эга бўлади ва ниҳоятда мўътабар сиймолардан бирига айланади. Абу Тохир Хожа ўзининг «Самария» асарида ёзишича, Хожа Аҳрор илм аҳлини эъзозлар, анжумани ҳамиша олимлар билан тўла эди. Бинобарин, у илм аҳли учун Самарқандда бир мадраса қурдирди. Бу мадраса «Мадрасаи сафед (оқ)» номи билан машҳурдир. Бундан ташқари Тошкент ва Қобулда ҳам мадрасалар қурдирган.

3. Зиёратгоҳнинг меъморий услуби: Мажмуа турли даврларда бунёд этилган мадраса, масжид, минора ҳамда ҳовуздан иборат. Мадраса тўртбурчак ҳовлисининг атрофи ҳужралар билан ўралган. Масжид биноси синчли, тўғри тўртбурчак тарҳли, ёғоч устун-тўсинли. Миноранинг олд томонидаги атрофи чинорлар билан ўралган ҳовуз ҳам даҳмага уйғун тарзда барпо этилган. Мадраса Нодир Девонбеги деб аталади. У 1630–1631 йиллари аштархонийлардан Нодир Девонбеги маблағига қурилган.

4. Зиёратгоҳнинг бугунги ҳолати: Ўз тарихи давомида зиёратгоҳ бир неча бор таъмирланган.


Нодир Девон беги мадрасаси

1. Зиёратгоҳ номи ва манзили: Нодир Девон беги мадрасаси Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Хожа Аҳрори Валий маҳалласида жойлашган.   

2. Зиёратгоҳ тарихи: Нодир девонбеги мадрасаси — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (1630—31). Нодир девонбеги маблағига қурилган. Хожа Аҳрор хонакоҳи ёнида жойлашганлигидан баъзан халқ орасида Хожа Аҳрор мадрасаси ҳамда қуёш ва шерлар тасвири туширилгани учун кичик Шердор Мадраса номи билан ҳам юритилади.

Нодир Девонбеги мадрасаси (Самарқанд)м. бир қаватли, ҳовлисининг
2 томонида айвон, ҳужралар, масжид ва дарсхона жойлашган. Бош тарзидаги пештоқ айвон безакларига ўзаро уйғунлаштириб феруза, яшил ва сариқ рангларда майда ва жимжимадор нақшлар билан нафис безатилган. Гумбаз ости тоқи ва багаллари безагида устанинг ижодий эркинлиги кўзга ташланади.
А. Ҳаққулов бошчилигида таъмирланган (1980).

3. Зиёратгоҳнинг меъморий услуби: Нодир Девонбеги мадрасаси (Самарқанд)м. бир қаватли, ҳовлисининг 2 томонида айвон, ҳужралар, масжид ва дарсхона жойлашган. Бош тарзидаги пештоқ айвон безакларига ўзаро уйғунлаштириб феруза, яшил ва сариқ рангларда майда ва жимжимадор нақшлар билан нафис безатилган. Гумбаз ости тоқи ва багаллари безагида устанинг ижодий эркинлиги кўзга ташланади.

4. Зиёратгоҳнинг бугунги ҳолати: А. Ҳаққулов бошчилигида 1980 йилда таъмирланган.

 

 

 

 

 

 

 


 

2015-2019 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM