Дўстлик маҳалласида туяқуш боқилмоқда

Паррандачиликда туяқуш боқиш янги йўналишлардан бири бўлиб, мазкур фаолият тури мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ривожланиб бормоқда. Тумандаги Дўстлик маҳалласида яшовчи Шерзод Алимов ҳам маҳаллий шароитда туяқуш боқиш борасида яхши тажриба шаклланган.

Самарканд туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Аминжон Тошев Ш.Алимовнинг хонадонида туяқушчиликни ривожлантириш буйича қилинган ишлар билан танишди.

- Туяқуш боқишга қизиқиш анча ортган, – дейди Ш.Алимов. – Маҳаллий шароитда Қора Африка страусларини боқаяпман. Парранданинг бу тури 50 йил яшайди ва камида 30-35 йил тухум беради. Айни вақтда 5 та туяқуш бор. Туяқуш боқиш оилалар учун ҳам қулай, ҳам даромадли бизнес турларидан бири. Шунинг учун келгусида яна 10 дона туяқуш келтириб кўпайтириш ниятидаман.

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM