Самарқанд туманида 28 минг 836 нафар фуқаронинг пенсия ва нафақа миқдорлари 1,1 баробарга оширилди

Бугун юртимизнинг ҳар бир ҳудудида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётгани маълум.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига дастуриламал бўлмоқда. Фармонга муқофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга имкониятлар яратилди.

Хусусан, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди. Шунингдек, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 262 470 сўм, ёшга доир энг кам пенсиялар - ойига 513 350 сўм, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа - ойига 513 350 сўм ҳамда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

Бу кўрсаткич Самарқанд туманидаги 28 минг 836 нафар пенсия ва нафақа олувчиларнинг 21 минг 625 нафари ёшга доир, 2736 нафари ногиронлик, 1411 нафари боқувчисини йуқотганлик тўғрисидаги пенсилари ҳамда 3064 нафар ижтимоий нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари 1.1 баробарга оширилди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг якунига қадар 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказиш белгиланди. Бундан ташқари бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш, моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказишни таъминла