Самарқанд туманида бир кунда тўртта иншоот фойдаланишга топширилди

Давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган “Камелот” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилишида туман ҳокими иштирок этди.
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида Гулбоғ маҳалласида ўз фаолиятини бошлаган боғчада 180 нафар болажон тарбия олади. Шундан 25 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари қабул қилиниши режалаштирилган.
Мазкур боғча 2,3 миллиард сўм имтёзли кредит маблағлари асосида қурилди. Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилада. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади. Расм, бадиий гимнастика, сузиш, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтказишада.
Шунингдек, Гулобод маҳалласидаги 120 ўринли “Парвоз” мактабгача таълим ташкилоти, “Янгижой” маҳалласида 50 ўринли “Билимдон академияси” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам фойдаланишга топширилди. Муассасаларда замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари бўлиб, болажонлар учун барча шароитлар яратилган.
Бундан ташқари туманда бугун, 29 август куни “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фойдаланишга топширилди. Бу марказда ёшлар ахборот технологиялари, дастурлаш ва робототехника  асосларини ўрганишади. Шунингдек, уларнинг стартап лойиҳалари ҳам қўллаб-қувватланади.

Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM