Ҳар бир маҳаллада маиший чиқиндига тўланадиган тўловлар учун назоратчи тайинланади

Бу борада туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Сектор раҳбарлари, соҳага алоқадор корхона-ташкилот вакиллари, маҳалла раислари иштирок этган тадбирда “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси раҳбари Шерхон Насимов корхона томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Йиғилишда маҳалла фуқароларидан чиқинди учун йиғиб олинадиган тўловларни тартибга солиш, ноқонуний йиғимларга йўл қўймаслик, аҳолининг реал сонидан келиб чиқиб, чиқинди тўловларини йиғиш масалалари муҳокама этилди.

- Эндиликда ҳар бир маҳалладан бир нафар фуқаро чиқинди учун тўланадиган тўловларни йиғиб олишда масъул қилиб қўйилади, - деди Ш.Насимов. – Бу борада маҳалла раиси томонидан тавсия этилган фуқаро тайинланиб, йиғилган сумманинг 15 фоизи ойлик маош қилиб берилади. Масалан, 6 минг нафар фуқароси бор маҳалладан бир ойда 15 миллион сўм (ҳар бир фуқаро учун 2500 сўм) чиқинди учун тўлов йиғилса, 2250 минг сўм ойлик маош тайинланади. Мазкур ишларнинг тизимли йўлга қўйилиши натижасида 74 та янги иш ўринлари яратилади.

Йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM