Ҳоким 34-умумтаълим мактабига борди

Туман ҳокими Носир Мавлонов 34-умумтаълим  мактабида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

- Мактаб 1996 йил қурилган бўлиб, 2004 йилда жорий таъмирланди, - дейди туман халқ таълими бўлими мудири Баҳриддин Мардонов. – Бугунги кунда муассасада 573  нафар ўқувчи таълим олади. 2020-2021 ўқув йилида 1-синфга 48 нафар ўқувчи қабул қилинди. Айни вақтда мактаб санитария-гигиена талаблари асосида тайёрланиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилди. Мактабнинг кириш қисмида ўқувчилар учун қўл ювиш мосламалари ўрнатилди.

Туман ҳокими ўрганиш давомида мактабда тиббий ҳамшира ва санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари учун яратилган шароитлар, антисептик ва бошқа керакли воситаларнинг мавжудлиги билан қизиқди. 14 сентябрдан янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўқувчиларнинг саломатлигига жиддий эътибор қаратилиш лозимлигини таъкидлади.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM