Ҳоким кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш масаласига бугун катта эътибор қаратилиб бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилаётир. Тумандаги 3461 нафар болага бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланган.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида пулларни ўз эгаларига топширди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM