Прокурор ва ИИБ бошлиғи моддий ёрдам пулларини тарқатди

Самарқанд туман прокурори, 2-сектор раҳбари Жавлон Санаев ҳудудидаги 21 та МФЙларда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар билан учрашди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 август Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 4815-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 325 та оиладаги 819 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларга белгиланган график асосида моддий ёрдам пулларини тарқатди. Бунда ҳар бир бола учун 500 минг сўмдан жами 409 миллион 500 сўм пул маблағлари етказиб берилди.

Худди шундай туман ички ишлар бўлими бошлиғи Аминжон Тошев ҳам 3-сектор ҳудудидаги оилаларга моддий ёрдам пулларини етказди.

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM