Газ таъминотидаги муаммолар муҳокама қилинди

Туман газ туъминоти корхонасида табиий газни истеъмолчиларга етказиш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Сектор раҳбарлари туманда газ ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатиш, истаъмолчиларни ушбу тизимга улаш ва қарздорликларни ундириш масаласига тўхталиб ўтди.

Фаолият кўрсатаётган газ тақсимлаш пунктлари ва тармоқларини куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш лозим. Шунингдек, табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими барча турдаги истеъмолчилар учун тўлиқ жорий этилиши керак.

Йиғилишда келгусида истеъмолчиларга табиий газни сотиш функцияларини бажариш учун газ таъминоти объектларини хусусий операторлар бошқарувига босқичма-босқич берилиши таъкидланди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM