Навбатдаги ўқув соати муҳокамаларга бой бўлди

Туман ҳокимлигида ўтказилган ўқув соатида Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Самарқанд тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Бунёд Ярашев сўзга чиқиб, юртбошимизнинг илк бор дунё ҳамжамиятида, БМТ қароргоҳида ўзбек тилида мурожаат қилинганлиги, бу кун она тилимизга ҳурмат ва эътибор рамзи сифатида тарихий сана ҳисобланишини таъкидлади. Президентимизнинг жаҳон минбарида сўзлаган таклиф ва ғоялари, фикр-мулоҳазалари она тилимизда талқин қилингани ҳар бир ўзбекман деган миллатдошимиз қалбида чексиз қувонч уйғотиши, халқимиз ҳаётида муҳим роль ўйнашини қайд этиб ўтди.

 

Шундан сўнг туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси масъул котиби Достон Холиевнинг жорий йил ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти тингланди.

Самарқанд туманида 74 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб,  аҳоли сони 256 500 нафарни ташкил қилади. Шундан 63 094 нафари вояга етмаганлардир.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Самарқанд тумани идоралараро комиссияси томонидан 2020 йил 9 ой давомида белгиланган иш режаси ва амалдаги қонунчилик талаблари асосида комиссия томонидан 45 маротаба комиссия мажлислари ўтказилди. 

  Комиссия мажлисларида кўрилган ишлар асосан 45 тани ташкил этиб, шундан ҳуқуқбузарлик ва ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этган вояга етмаганларга нисбатан ва таълим муассасаларига дарс машғулотларига сабабсиз келмаётганларга 12 та, вояга етмаганларни таълим муассасалари ўқувчилари сафидан чиқариш ҳақидаги кўрилган ишлар 29 тани ташкил этади.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM