Самарқанд туманида 22 нафар саховатпеша инсон мукофотланди

Президентимизнинг жорий йил 26 августдаги фармонига кўра, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан Самарқанд туманидан ҳам 22 нафар саховатпеша инсонлар мукофотланди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Абилов, туман ҳокими Н.Мавлонов халқимиз бошига тушган синовли даврда саховатпеша инсонлар томонидан кўрсатилган фидойилик ҳар бир кишини жипслаштиргани, меҳр-оқибатни мустаҳкамлаганини таъкидлашди.

Шундан сўнг сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида бир гуруҳ тадбиркорлар, фермерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишони топширилди.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM