Самарқанд туманида "Оқбўйро гарден" янги сайёҳлик объекти очилди

Самарқанд ўзининг бетакрор маданий муҳити ва ноёб тарихий обидалари билан сайёҳларни ўзига тортади. Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари сайёҳларга қадимий Шарқнинг ажойиб дунёсига айланиш имконини беради.

Бундан ташқари, ушбу ҳуддудда гўзал табиатдан тўлиқ баҳраманд бўлиш мумкин бўлган жойлар мавжуд. Самарқанд туманининг “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида ташкил этилтган "Оқбўйро гарден" сайёҳлик зонаси ана шундай масканлардан биридир.

Бугун Оҳалик тоғ ён-бағрида жойлашган “Оқбўйро гарден” экотуризм маскани ўз ишини бошлади.

Ушбу ҳудуд оромгоҳлар, дам олиш учун шийпонлар, сузиш ҳавзаси ҳамда болалар учун ўйин майдончаси кабиларни ўз ичига олади. Шунингдек, очиқ ҳавода меҳмонлар учун турли консертлар ва шоу-дастурлар ташкил этилади.

Туман ҳокими Носир Мавлонов маросимга ташриф буюрганларга бу ерда яратилган шароитлар, келгусидаги режалар борасида маълумот берди.

- Замонавий стандартларга жавоб берадиган лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқдир, - деди ҳоким.

Ҳудудга ташриф буюрувчилар тоғ манзарасидан баҳраманд бўлиши ҳамда пиёда ёки отда сайр қилишлари мумкин. Меҳмонлар учун экстремал туризм хизматларидан фойдаланиш, квадроциклларда сайр қилиш, пароплан, дельтаплан ва ҳаво шарларида парвоз қилиш имкониятлари ҳам яратилган.

Мазкур масканнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM