Янгиликлар

Самарқанд туман маданият бўлими раҳбар ва ходимлари эътироф этилди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Нурафшон маданият марказида 8 март –  Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Унда Самарқанд туман маданият бўлими мудираси Хурсанд Газиева ҳамда 1-сон маданият маркази тўгарак раҳбари Лола Саидовалар ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Сектор раҳбарлари хотин-қизлар ҳолидан хабар олмоқда

Самарқанд тумани 4-сектор раҳбари “Темир дафтар”га киритилган Гулобод маҳалласида яшовчи аёллар ҳолидан хабар олди. 8 март –  Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Самарқанд туманидаги аёллар Навоий вилоятига кетди

Навоий вилоятининг Нурота тумани ўзига хос бой ва бетакрор табиати, зилол хамда мукаддас булоклари ва тарихий обидалари билан машхур.

Сектор раҳбарлари Нурафшон маҳалласининг бугунги ҳолати билан танишди

Хабарингиз бор вилоят ҳокими раҳбарлигидаги бир гуруҳ масъуллар шаҳар ва туман маҳаллаларидаги бугунги ҳолат билан танишмоқда.

Самарқанд туманидаги Нурафшон маҳалласи Самарқанд шаҳридаги Шодлик маҳалласи билан чегарадош ҳисобланади. Вилоят ҳокими Шодлик маҳалласи билан танишар чоғида Самарқанд туманидаги Нурафшон маҳалласи фуқароси Мадина Аслиева вилоят ҳокимининг телеграм мессенжерига ушбу маҳалладаги бугунги ҳолат билан ҳам танишишини сўраб мурожаат қилган.

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM