Маҳалла ободлиги - юрт кўрки
02.03.2021 - 21:06Ҳар бир шаҳар ё туманнинг ободлиги маҳалла ободлигидан бошланади. Маҳалланинг обод бўлиши ҳудуднинг бошқарув маркази бўлган фуқаролар йиғини идорасида фаоллар, комиссиялар, профилактика инспектори тўлақонли фаолият юритиши учун яратилган қулайликларга ҳам бевосита боғлиқ.