Янгиликлар

Томорқа-даромад манбаи

Туман ҳокими, ички ишлар органлари, сектор аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида аҳоли ҳонадонларига ташриф буюриб, хонадон эгалари томонидан мавжуд томорқалардан унумли фойдаланилаётганлиги ўрганиб чиқилди. Фуқароларга Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан бири – аҳоли томорқаларидан самарали, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш масаласи кенг тарғиб этилди.

Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Шухрат Джамалов навбатдаги аҳолини сайёр қабулини ўзига тегишли бўлган, 1-сектор ҳудудига қарашли Кўсаҳо маҳалласида ўтказди. Унда 20 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аксарият қисми жойида ҳал этишга эришилди. Ички йўлларни таъмирлаш, фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган электр столбаларни алмаштириш каби муаммоларни ҳал этиш учун мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.  

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва маънавий таҳдидларга қаршимиз

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, диний ташкилотлар ҳамкорлигида 13-сон умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида “Диний ақидапарастлик, экстремизм ва маънавий таҳдидларга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.