Янгиликлар

Ҳоким ўринбосари Хўжа Аҳрори Валий маҳалласида фуқароларни қабул қилди

Хўжа Аҳрори Валий маҳалласида ташкил этилган қабулда Халқ қабулхонаси, туман ҳокими ўринбосарлари, туман халқ таълими, мактабгача таълим, бандлик, тиббиёт бирлашмаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этди. Унда 40 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди.

Уйга киритиш ижро иши суд қарорига билан амалга оширилган

 Жорий йилнинг 19 июнь куни Интернет расмий сайтлари ва бошқа ижтимоий тармоқларда “МИБ мажбурий киритиб қўйган келин ва қайнона бир-бирини жароҳатлади” номли хабар тарқалди

Маърифат хонаси калити топширилди

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлиги, ходимларда ватанпарварлик туйғуларини янада ошириш, маънавий-маърифий соҳасида томонларнинг ҳамкорликда ишлашини йўлга қуйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликдаги меморандуми имзоланган эди.

Касалланган дарахтлар алоҳида парвариш қилинади

Айни кунларда Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман маркази, маҳаллалар ҳудудининг йўл ёқаларидаги манзарали дарахтларни касалланишига қарши курашиш ва олдини олиш мақсадида Самарқанд туман карантини инспекцияси билан биргаликда назорат тадбири олиб борилмоқда. Мазкур тадбирлар давомида ҳудудда дарахтларни касалланиш сабаблари ўрганилиб, касалланган дарахтларни даволаш тўғрисида тегишли тартибда чоралар кўрилади.

"Бугунги иқтидорли қиз, эртанги йил аёли"

Ражабамин маҳалласида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Бугунги иқтидорли қиз, эртанги йил аёли" мавзусида кўрик-танлов ташкил этилди. 

Унда 16, 24, 33 ва 44-умумий ўрта таълим мактабларининг 7 нафар иқтидорли қизлари иштирок этди. Тадбирда ўқувчилар турли соҳалар бўйича ўз маҳоратларини видеоролик, фотоальбом ва кўргазмали чиқишларда намойиш этишди. Айниқса, қизларнинг "Бувижоним кийган либослар" кўргазмаси алоҳида эътироф этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM