Янгиликлар

Ҳоким Ражабамин маҳалласидаги муаммоларни ўрганди

Бугунги кунда юртимиздаги барча соҳаларда маҳаллабай сўзининг аҳамияти кундан-кун ортиб бормоқда. Тумандаги барча ташкилот ва идораларнинг жойларда ташкил этаётган иш фаолияти айнан маҳаллалардаги ўзгаришлар ва бу орқали мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишига қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Самарқанд туманида 71 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилди

Самарқанд туман давлат хизматлари агентлигида ўтказиб келинаётган 48 соатлик ўқув курсларида 71 нафар ёшлар тадбиркорлик соҳасида ўз билимини оширди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси Самарқанд туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан ўқитилган ёшлар келгусида ўз йўналиши бўйича бизнес режа тузиш қоидалари, имтиёзли кредит ажратилиш тартиблари, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиққа тортиш қоидалари тўғрисида кенг тушунчага эга бўлишди.

Самарқанд туманига пресс-тур: 2022 йилдан тумандаги ғалла майдонлари ўрнига сабзавот маҳсулотлари экилади

Самарқанд туманида 290,6 гектар иссиқхона хўжаликлари мавжуд бўлиб, 27 гектари Жанубий Корея, 4 гектари Хитой, 2 гектари Туркия услубидаги ва қолгани маҳаллий услубдаги иссиқхоналарни ташкил этади.

Туман ҳокими журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Самарқанд тумани Оҳалик халқа йўлида (собиқ Паррандачилик фабрикаси) йирик савдо маркази 2020 йилнинг 28 ноябрь куни ўз фаолиятини бошлаган.

Ҳоким профилактика инспекторлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, туман ҳокими ҳар ойда ҳуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика катта инспекторлари билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриши белгиланган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM