Янгиликлар

Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ҳақида: қилинаётган ишлар масштаби жуда катта

Ўтган ҳафта пайшанба-жума кунлари давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятида бўлди. Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг навбатдаги брифингида шу ҳақда ҳам қўшимча маълумотлар берилди.

– Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи кенг ёритилди. Кўриб гувоҳи бўлдикки, қилинаётган ишлар масштаби жуда катта. Мамлакатимизда қандай катта қурилишлар бўлаётгани, давлатимиз раҳбарининг илмга, инновацияга эътибори қандай аниқ натижалар бераётганини биргина Самарқанд вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин, – деб қайд этилди брифингда.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида очилган кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

 (https://president.uz/uz/lists/view/4295)Марказда 5 та жарроҳлик амалиёти хонаси, 100 ўринли стационар мавжуд, 140 та янги иш ўрни яратилган.
Мутасаддиларга Самарқандда хусусий тиббиёт университети ва клиникадан иборат тиббиёт кластерини ташкил этиш, хорижда ишлаётган самарқандлик шифокорларни ишга таклиф этиш учун вилоят ҳокимлигида жамғарма тузиб, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Фермерлар учун семинар ташкил этилди

Тумандаги “Мароқанд агротехсервис” агрофирмаси худудидаги фермер хужаликларида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланди.

Тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг Самарқанд вилояти бошқармаси буйруғига биноан, Самарқанд туман бўлими бошлиғи лавозимига Хабибуллоев Нодиржон Хушвахтович тайинланди. 

Н.Хабибуллоев тайинловга қадар “Ҳунарманд” уюшмаси Самарқанд туман бўлимининг ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Самарқандда вокзал ортидаги 3 мингта уй бузилиб, ўрнида кўп қаватли уйлар қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар йиғилишида аҳолини янги уй жойлар билан таъминлаш режаси ҳақида маълумот берди.

— Бизда янги шаҳар қуриш тажрибаси бор. Андижонда одам кўп, шу сабабли шаҳар яқинида буткул бошқа шаҳар қуриш бўйича иш олиб боряпмиз. Самарқандда ҳам шу ташаббусни амалга оширамиз.

Самарқанд шаҳар аҳолисини уй-жой билан таъминлаш ишларини давом эттириб, шаҳарнинг Қорасув, Ширин ва вокзал орти ҳудудларида «реновация» тамойили асосида замонавий турар-жойлар барпо этилади.

Президент вилоят маъмурий марказини Самарқанд туманидаги Гулобод қўрғонига кўчириш таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Президент Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдонини қўшиб бериш ва вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Йил якунига қадар шаҳар бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Раматов, Турдимов ва Зокировга топшириқ берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM