1 март - Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун
01.03.2021 - 15:28Ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира умр бўйи журналистика ҳамда нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача “Саодат” журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар - салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди.