Янгиликлар

1 март - Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун

Ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира умр бўйи журналистика ҳамда нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача “Саодат” журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар - салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди. 

Статистика ҳисоботини ўз вақтида топшириш лозим

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил  5-январдаги қарорига асосан 1-NNT shakli (йиллик) “Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2020 йил учун” давлат статистика ҳисоботини жорий йилниниг 2-мартдан кечиткирмасдан, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда хато ва камчиликларсиз тақдим қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз. 

Самарканд туман статистика бўлими 
Мурожаат учун: (66) 612-53-32.  (93) 355-33-00

Халқ таълими бошқармаси раҳбари “One Million Uzbek Coders" лойиҳаси ғолиби бўлган ўқувчининг ютуғини эътироф этди

“One Million Uzbek Coders" лойиҳаси танловида ғолиб бўлган Самарқанд туманидаги  9-мактабнинг 8-б синф ўқувчиси Фариз Aбдуҳакимов ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева мактабга келиб, ўқувчи ва ўқитувчилар билан учрашди. “One Million Uzbek Coders" лойиҳасида қатнашиб, ўқувчилар ўртасида республикада биринчи ўринни қўлга киритган 8-б синф ўқувчиси Фариз Aбдуҳакимовга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди. Информатика фани ўқитувчиси Темуржон Ҳалимовга ташаккурнома берилди.

Туман ҳокими Носир Мавлонов Ўзбеккенти маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди

Тадбирда туман Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, туман корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган 2020 йилда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилган. Шу сабабли Ўзбеккенти маҳалласи аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

Парламент ўйинларида Самарқанд тумани ҳам фаол

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши бошчилигида шаҳар ва туман Кенгаши котибияти мудирлари ва депутатлар иштирокида "Парламент ўйинлари" га старт берилди.
 Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудирлари ҳам иштирок этди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳоли ўртасида спортни янада ривожлантиришда  депутатларнинг ўзлари шахсий намуна бўлишидир. 
Старт берилган ушбу лойиҳада ҳар ой давомида турли хил спорт машғулотлари бажарилади. Бугун эса депутатлар волейбол ва стол тенниси  спорт ўйинларини  ўтказишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM