Қайси маълумотлар базаси мазкур қонун лойиҳаси тарафдорлари озчиликни ташкил этиши тўғрисидаги тезисни тасдиқлайди?
19.05.2020 - 10:59Россия ТИВ матбуот котиби фикрлари юзасидан депутат муносабати
Барчага маълумки, яқинда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган эди. Ундаги қоидалар жуда содда ва тушунарли: Агар давлат ташкилоти фаолият ва бизнес фаолиятини амалга оширишда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилмаса, мазкур ташкилотнинг мансабдор шахси маъмурий жазога тортилади.