Янгиликлар

155 минг туп мевали дарахт экиш ишлари бошланди

Ушбу дарахт кўчатлари биргина “Гулобод” агрофирмаси ҳудудидаги 8 та фермер хўжалигида экилиши мўлжалланган. Айни кунда эса оммавий дарахт экиш ишлари авжида.

Самарқанд тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд тумани ҳокимлиги биносида туман фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими, Носир Мамарасулович олиб борди.
Йиғилишда Самарқанд тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва ўринбосарларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Унда Мардонов Саид Собирович туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тасдиқланди.
Саид Мардонов бугунги кунга қадар туман ҳокимлиги девонхона етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган.

12 гектар боғ ўрнига сабзавот экилади

Самарқанд туманининг мўтадил иқлими, унумдор тупроқлари мева-сабзавотларнинг витаминларга бой бўлиб, етилиб пишишида улкан рўл ўйнайди. Шуларни инобатга олган ҳолда кейинги йилларда туманда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, етиштирилган маҳсулотиларни қайта ишлаш ва экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Носир Мавлонов: Қачонки бефарқлик кайфияти йўқолмас экан, ўша жойда жиноят содир бўлаверади

Тумандаги Миронқул маҳалласида яшовчи А.Ш туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Унга кўра, 2019 йил 4 май куни Янгиариқ маҳалласи ҳудудида жойлашган Мароқанд мол бозоридан Р.Э ва М.Э лар А.Шга тегишли бўлган 8 бош қорамолни жами 73 миллион сўмга савдолашади. Савдо “пишган”дан сўнг, пулнинг бир қисми, яъни 2 миллион сўмни бериб, молларни олиб кетади.

“Долзарб 70 кунлик” тадбирининг саломатликка қандай таъсири бор?

Қиш фасли якунланиб иссиқ кунларнинг кириб келиши баъзи ҳолларда чорва моллари орасида турли юқумли касалликлар тарқалишига сабаб бўлади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM