Янгиликлар

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Боғ ва токзорларда ҳосилдорлик жуда пастлиги, деҳқон, қайта ишловчи ва экспортчи корхоналар ўртасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.
Деҳқонларга моддий ресурслар ва аванс маблағларини ўз вақтида етказиб бериш, самарадорлиги паст боғ-роғларни янгилаш, ҳосилдорликни ошириш кластерларнинг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шурбоича маҳалласининг ички кўчалари асфальт бўлди

Фуқароларнинг мурожаати асосида ушбу маҳалланинг ички кўчалари туман ҳокимлиги томонидан ўрганилди. Аниқланган муаммолар ечими устидан назорат ўрнатилди.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига мазкур маҳалладаги йўлларни таъмирлаш топширилди.
Бугун маҳала аҳли олиб борилган ишлардан мамнун. Сабаби оғир аҳволга келиб қолган 210 метр йўлга асфальт ётқизилди.

9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни

2003 йил 21 ноябрда Мексикада БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган бўлиб, 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Ушбу кун 2004 йилдан бошлаб халқаро миқёсида ҳар йили нишонланади, дея ҳуқуқий ахборот канали хабар бериди.

Тинчлигимиз асоси

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
Сана муносабати билан туман ҳокими Н. Мавлонов ва сектор раҳбарлари тумандаги Саҳоват маҳалласида истиқомад қиладиган Аҳад бобо Очилов хонадонида бўлди. Унинг ҳолидан хабар олди.

Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан  тумандаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ташкил этилди.

Ҳоким мактаб ўқувчилари билан учрашди

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов ва сектор раҳбарлари тумандаги 7-умумтаълим мактабида жойлашган 867 сайлов участкасида сайлов жараёнларининг бориши билан танишди.
Шундан сўнг ҳоким ўқувчиларга дарс ўтди.
Саноқли кунлардан кейин Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганига 27 йил тўлади. Туман ҳокими ўқувчиларга ушбу сананинг мамлакатимиз тараққиятида нечоғлик муҳим ўринга эга эканлигини тушунтирди. Бош Қумусимиз ҳар бир фуқаронинг эркин фикрлаши, ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлашини таъкидлади. Ўқувчиларнинг саволларига жавоб берди.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM